Бугун 22 сентябрь, 2026 йил, сешанба

O'ZB

АҚШ Арманистон қуролли кучларини ислоҳ қилишни қўллаб-қувватлашда давом этади

АҚШ Арманистон қуролли кучларини ислоҳ қилишни қўллаб-қувватлашда давом этади

АҚШ Арманистон қуролли кучларини ислоҳ қилишга кўмаклашишни давом эттиради. Бу ҳақда Арманистон Мудофаа вазирлиги Арманистон ва АҚШ ўртасидаги мудофаа масалаларига бағишланган икки томонлама маслаҳатлашувлар якунлари бўйича маълум қилди.

АҚШ мудофаа вазири ёрдамчисининг ўринбосари Эндрю Лумис Вашингтон маслаҳат дастурлари, тажриба алмашинуви ва бошқа механизмлар орқали Арманистон томонини қўллаб-қувватлашни давом эттиришини билдирган.

Томонлар сўнгги йилларда амалга оширилган мудофаа ҳамкорлиги дастурларини сарҳисоб қилиб, келгусидаги ҳамкорликни кенгайтириш имкониятларини муҳокама қилган. Учрашув якунида тегишли протокол имзоланган.

Арманистон сўнгги йилларда АҚШ билан ҳарбий ҳамкорликни кенгайтирмоқда. Ислоҳотлар доирасида НАТО стандартларига мос янги ҳарбий форма жорий этилмоқда. Шунингдек, томонлар қўшма ҳарбий машғулотлар ва ҳарбий хизматчилар тайёргарлигини давом эттиришни режалаштирмоқда.

Киритилди: 08:00 21.09.2026. Ўқилди: 453 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!