Алянс ташкил этилганининг 75 йиллигига бағишланган ушбу саммит 9–11 июл кунлари Вашингтонда бўлиб ўтади.
"НАТО бош котиби Йенс Столтенберг саммитга алянсга кирувчи 32 мамлакатнинг давлат ва ҳукумат раҳбарларини, шунингдек, Ҳинд-Тинч океани минтақасидаги ҳамкор мамлакатлар (Австралия, Япония, Янги Зеландия ва Жанубий Корея) етакчиларини таклиф қилган. Яқин Шарқдан таклиф этилган мамлакатлар орасида Исроил билан бирга Миср, Иордания, Қатар, Тунис, Бирлашган Араб Амирликлари ва Баҳрайн бор. Араб давлатлари ва Исроил Ғазодаги вазият бўйича зиддиятли қарашларга эгалиги сабабли, Қўшма Штатлар НАТО саммитидан томонларни муросага чақириш воситаси сифатида фойдаланиши мумкин", дейилади газета хабарида.