Бугун 15 январь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

АҚШ 37 та Хитой компанияси маҳсулотларини тақиқлади

АҚШ 37 та Хитой компанияси маҳсулотларини тақиқлади

14 январ куни АҚШ Ички хавфсизлик вазирлиги 37 та Хитой компаниясини уйғурларнинг мажбурий меҳнатидан фойдаланаётган корхоналар рўйхатига қўшганини маълум қилди.

2021 йилда Қўшма Штатлар уйғурларнинг мажбурий меҳнатидан фойдаланган ҳолда ишлаб чиқарилган маҳсулотлардан фойдаланишни тақиқловчи қонунни қабул қилганди (Уйғурларнинг мажбурий меҳнатини олдини олиш қонуни, Uyghur Forced Labor Prevention Act, UFLPA).

Бир қатор инсон ҳуқуқлари ташкилотларига кўра, Шинжон-Уйғур автоном районида ХХР марказий органлари асосан мусулмонлардан иборат маҳаллий аҳоли вакилларини таъқиб қилмоқда. Ўшандан бери АҚШ расмийлари Шинжонда мажбурий меҳнатдан фойдаланаётгани тахмин қилинаётган Хитой компаниялари рўйхатини сақлаб келмоқда ва бу компаниялар маҳсулотларини АҚШга олиб киришни тақиқлаган.

Бугун, 14 январ куни рўйхатга, хусусан, Хитойнинг энг йирик тўқимачилик ишлаб чиқарувчиларидан бири – Huafu Fashion, шунингдек, унинг 25 та шўъба корхоналари киритилган. Шунингдек, Donghai JA Solar ва Jiangsu Meike Solar каби йирик қуёш панеллари ишлаб чиқарувчилари ҳам тилга олинади. Рўйхатга бир нечта аккумулятор ишлаб чиқарувчилари ва кончилик компаниялари ҳам киритилган.

Миллий хавфсизлик департаментининг бугунги эълонига кўра, UFLPAга тегишли Хитой компанияларининг умумий сони 144 тага етди.

Киритилди: Бугун 00:58. Ўқилди: 520 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!