Бугун 18 июль, 2025 йил, жума

O'ZB

АҚШ 2022 йилдан 40 миллион аҳолисини сувдан чекламоқчи

A A A
АҚШ 2022 йилдан 40 миллион аҳолисини сувдан чекламоқчи

АҚШ Колорадо дарёси сувидан фойдаланувчиларга чекловлар ўрнатмоқчи, бу сувдан 40 миллион аҳоли ҳамда 10 минг квадрат километрдан зиёд экин майдонларини сув ва электр энергияси билан таъминлашда фойдаланилади. Тақиқлар 2022 йил январь ойида мамлакатдаги энг йирик сув омборлари – Колорадо дарёсидаги Меад ва Пауеллнинг саёзлаши туфайли кучга киради.

2016 йилдан бери сув омборларининг сиғими 60% га камайган, дея маълумот беради АҚШ мелиоратив бюроси.

Дарёга чегарадош штатлардан Аризона кўпроқ зарар кўриб, штат сув таъминотининг 18 фоизини йўқотади. Деярли барча чекловлар далаларни суғориш учун сув ишлатадиган деҳқонларга қаратилган.

Расмийлар яқин орада чекловлар кучайтирилишини рад этмаган, чунки вазият ёмонлашмоқда. Ҳозир АҚШнинг ғарбий қисмининг 98 фоизи қурғоқчиликдан азият чекмоқда, ҳудуднинг 64 фоизи ўта қурғоқчил шароитида, сув сатҳининг пасайиши туфайли Колорадо дарёсидаги гидроелектростанцияларни тўхтаб қолиш хавфи ҳам мавжуд.

Киритилди: 12:55 19.08.2021. Ўқилди: 2484 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!