Бугун 5 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

АҚШ 2021 йилда ЖССТдан чиқишини айтди 

АҚШ  2021 йилда ЖССТдан чиқишини айтди 

Вашингтон БМТни Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотини 2021 йил 6 июлда тарк этишидан хабардор қилди. Бу ҳақда БМТ бош котибининг расмий вакили Стефан Дюжаррик маълум қилди.  

“АҚШ 2020 йил 6 июлда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти 1946 йилда таъсис этилганда масъул шахс сифатида тайинланган БМТ бош котибини ЖССТдан чиқиши ҳақида хабардор қилди. Бу қарор 2021 йил 6 июлдан кучга киради”, деб маълум қилган Дюжаррик. 

Унинг таъкидлашича, БМТ бош котиби Антониу Гутерриш АҚШнинг ЖССТдан чиқиш бўйича барча шартларни бажаришини текшириши лозим.

“Бу шартлар ташкилотдан чиқиш ҳақида бир йил олдин хабардор қилиш ва ташкилот олдидаги молиявий мажбуриятларни тўлиқ узишни ўз ичига олади”, деб таъкидлаб ўтган БМТ вакили. 

Апрелда АҚШ президенти Дональд Трамп ЖССТни коронавирус тарқалиши ҳақидаги маълумотларни яширишда айблаганди ва шу сабабли халқаро ташкилотга бадал киритишни тўхтатишни буюрганди.

Кейинроқ Оқ уй раҳбари ЖССТ 30 кун ичида ўз фаолиятини яхшиламаса, унда ташкилотни молиялаштиришни тўлиқ тўхтатиш билан таҳдид қилган. 

Европа иттифоқи бу масалада ЖССТ томонини олган ва пандемия вақтида унинг фаолиятини таҳлил қилишни кейинроққа қолдиришга чақирган.

Киритилди: 10:15 08.07.2020. Ўқилди: 1990 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!