Қўшма Штатлар ҳарбийлари президент Доналд Трамп кўрсатмаси билан Эронга қарши навбатдаги зарбаларни амалга ошириб, шу тариқа кетма-кет 12-кеча давом этган ҳужумларни якунлади. Бу ҳақда АҚШ Марказий қўмондонлиги (CENTCOM) маълум қилди.
Қайд этилишича, ҳужумлар давомида Эроннинг денгиздаги ҳарбий имкониятлари, ракета ва дронлар сақланадиган омборлари, соҳил кузатув нуқталари ҳамда ҳаво мудофаа тизимлари нишонга олинган.
Баёнотга кўра, июл ойи давомида АҚШ қуролли кучлари қуруқликда Эроннинг ўнлаб ҳарбий объектларига зарба берган, шу билан бирга денгизда Эронга қарши блокадани қайта тиклаган. Ҳарбийлар сўнгги зарбалар тахминан 5 соат давом этганини билдирган.