Бугун 14 май, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Апрель ойида Ўзбекистонга 1 млрд доллардан ортиқ пул ўтказмалари келиб тушган

Апрель ойида Ўзбекистонга 1 млрд доллардан ортиқ пул ўтказмалари келиб тушган

Марказий банк 2022 йилнинг 4 ойида трансчегаравий пул ўтказмалари ҳақида маълумот берди.

Рақамлар 2022 йил январ-апрел ойларида республикага келиб тушган халқаро трансчегаравий пул ўтказмалари 2,54 млрд долларни ташкил этганини кўрсатмоқда. Бу 2021 йилнинг мос даврига нисбатан 27 фоизга (548 млн доллар) кўпроқ дегани.

Аҳамиятли жиҳати шуки, апрел ойининг ўзида 1,07 млрд доллар пул ўтказмаси келиб тушган (ўтган йилнинг апрел ойида 57 млрд доллар). Марказий банк 2022 йилнинг 3 ойида 1,47 млрд доллар пул ўтказмалари амалга оширилгани ҳақида маълумот берганди.

Шунингдек, валюта айирбошлаш операциялари ҳам сезиларли даражада ошган.

Жорий йилнинг январ-март ойларида тижорат банклари томонидан жисмоний шахслардан жами 3,27 млрд доллар микдорида ёки 2021 йилнинг мос даврига нисбатан 53 фоиз (1,1 млрд доллар) кўп хорижий валюта сотиб олинди.

Тижорат банклари орқали жисмоний шахсларга жами 2,23 млрд доллар микдорида ёки 2021 йилнинг мос даврига нисбатан 64 фоизга (872 млн доллар) кўп хорижий валюта сотилди.

Апрель ойида Ўзбекистонга 1 млрд доллардан ортиқ пул ўтказмалари келиб тушган

Апрель ойида Ўзбекистонга 1 млрд доллардан ортиқ пул ўтказмалари келиб тушган

Киритилди: 22:19 13.05.2022. Ўқилди: 2787 марта. Фикрлар сони: 1 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!