Google Pay ортидан Apple Pay тўлов хизмати ҳам Ўзбекистонда ишга тушиши кутилмоқда. Тизим Ўзбекистонда 27 октябрдан ишга тушиши режалаштирилмоқда.
Apple компанияси тўлов хизматини бир вақтнинг ўзида бир нечта банкда ишга туширишни режалаштирмоқда. Айрим банклар аллақачон техник тайёргарликни якунлаган.
Apple Pay iPhone ва Apple Watch орқали банк картасини олиб юрмасдан, контактсиз тўловларни амалга ошириш имконини беради.