Бугун 18 апрель, 2025 йил, жума

O'ZB

"Apple" компаниясининг техникалари Трампнинг глобал тарифлари туфайли қимматлашиши мумкин

 "Apple" компаниясининг техникалари Трампнинг глобал тарифлари туфайли қимматлашиши мумкин

Американинг "Apple" компанияси Дональд Трамп жорий этган янги глобал божлар муносабати билан ўз маҳсулотлари нархини ошириши мумкин, деб ёзмоқда "Тhe New York Times" нашри.

Энг юқори божлар Apple қурилмалари ишлаб чиқариладиган асосий мамлакатларга таъсир кўрсатди: бу Вьетнам (46%), Хитой (34%) ва Ҳиндистон (26%) давлатларидир.

Эндиликда корпорация икки йўлдан бирини танлаши керак:

— Фойдасига таъсир қилувчи йўқотишларга рози бўлиш.

— Қўшимча харажатларни истеъмолчилар зиммасига юклаш.

Бу хабарлар ортидан Apple акциялари иккинчи даражали савдоларда 5,7% га пасайди.

Киритилди: 10:27 04.04.2025. Ўқилди: 670 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!