Бугун 8 июль, 2024 йил, душанба

O'ZB

Apple камерали қулоқчинларни ишлаб чиқармоқчи

Apple камерали қулоқчинларни ишлаб чиқармоқчи

Apple компанияси 2026 йилга бориб янги камера модулларига эга AirPods’ларни оммавий ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда.

Янги қулоқчинлар iPhone ва iPad’даги Face ID модулининг бир қисми сифатида инфрақизил камерага эга бўлиши мумкин. Apple компаниясининг мақсади камера билан жиҳозланган AirPods’ларни Vision Pro ва келажакдаги Apple Vision минигарнитуралари билан интеграция қилишдир.

Масалан, фойдаланувчи Vision Pro ёрдамида видео томоша қилаётганда янги AirPods тақади. Агар фойдаланувчилар бошларини маълум бир томонга ўгирсалар, аудио атроф-муҳитга мослашиши кутилмоқда.

Бундан ташқари, AirPods’нинг инфрақизил камераси атроф-муҳитдаги ўзгаришларни аниқлаш, инсон ва қурилма ўртасидаги алоқани яхшилаш учун ҳавода имо-ишораларни қайд этиш имконини беради.

Киритилди: 23:57 03.07.2024. Ўқилди: 1450 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!