Англия Премьер-лигаси март ойига келиб бир йўла тўққизта жамоаси еврокубоклар мавсумида иштирокини давом эттираётгани билан мақтана олади. Бироқ шу ҳафтада, УEФА турнирларининг 1/8 финал дастлабки учрашувларида Англиянинг фақатгина бир жамоаси ғалабага эришди. Ушбу жамоа — «Астон Вилла» бўлиб, бирмингемликлар сафарда «Лилль» клубини 1:0 ҳисобида мағлуб этишди.
АПЛнинг барча жамоаларининг еврокубоклардаги натижаларини қуйида келтирамиз:
Чемпионлар лигаси
«Галатасарой» — «Ливерпуль» — 1:0
«Атлетико» — «Тоттенхэм» — 5:2
«Ньюкасл» — «Барселона» — 1:1
«Байер» — «Арсенал» — 1:1
«ПСЖ» — «Челси» — 5:2
«Реал» — «Манчестер Сити» — 3:0
Европа лигаси
«Лилль» — «Астон Вилла» — 0:1
«Ноттингем Форест» — «Митьюлланд» — 0:1
Конференциялар лигаси
«Кристал Пэлас» — «АЕК Ларнака» — 0:0
Хулоса қилиб айтганда, АПЛ клублари учун еврокубок ҳафтаси: 1 ғалаба, 3 дуранг ва 5 мағлубият билан якунланди.