Бугун 14 октябрь, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

АПЛ клублари «Манчестер Сити»дан қасос олмоқчи — Орнштейн

АПЛ клублари «Манчестер Сити»дан қасос олмоқчи — Орнштейн

Футбол инсайдери Дэвид Орнштейн Англия Премьер-лигаси клубларининг «Манчестер Сити» атрофидаги молиявий можарога муносабати ҳақида маълумот берди.

«Шаҳарликлар» 2009–2023 йиллар давомида молиявий фэйр-плей қоидаларини бузганликда айбланмоқда.

«Клубларнинг аксарияти қаттиқ ғазабда, чунки улар ўзларини жабрланувчи деб ҳисобламоқда.

Улар қасос олишни, эҳтимолий суд даъволари орқали жавоб қайтаришни истамоқда», — дея Орнштейннинг сўзларини келтиради utdreport ижтимоий тармоқларда.

«Манчестер Сити»га нисбатан қандай жазо қўлланилиши ҳозирча номаълум.

Кўриб чиқилаётган вариантлар орасида клубни очколардан маҳрум қилиш, қўлга киритган чемпионлик унвонларини бекор қилиш ҳамда Англия Премьер-лигасидан четлатиш бор.

Киритилди: 18:36 09.10.2026. Ўқилди: 860 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!