Бугун 30 апрель, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Антиқа хизмат пайдо бўлди: бир кунга гид-куёв таклиф қилинади

Антиқа хизмат пайдо бўлди: бир кунга гид-куёв таклиф қилинади

Амстердамда ўзгача бир экскурсия пайдо бўлди: туристларга бир кунга маҳаллий фуқаро билан турмуш қуриш ва шаҳарни ўрганиш учун қисқа муддатли асал ойига йўл олиш таклиф қилинади. Бу ҳақда РИА Новости The Guardian асосан хабар қилди.

Шу куни меҳмонлар нафақат Нидерландия пойтахтини томоша қилади, балки маҳаллий аҳоли менталитети билан яқиндан танишишлари мумкин. Шунингдек, сайёҳлар билан гавжум бўлмаган туманларга бориш имкониятини беради.

Ўтган йили Амстердамга 20 миллиондан ортиқ турист ташриф буюрди.

Бир кунга голландиялик билан тўй роль-ўйини – туристларга шаҳарнинг турбизнес вакиллари таклиф қилишди. 5 июнь куни Постхорн черковида турист ва маҳаллий фуқаролар ўртасида кўплаб никоҳ маросимлари ўтказилди.

Тадбирнинг нархи 100 еврога яқин. Бу қийматга тўй ва бир кунга куёв-гид хизмати киради.

Ҳаммада дастурлар ҳар хил: иштирокчилар шаҳардаги энг антиқа тунги клубларда ўтказиши мумкин ёки яқин қишлоқ ҳаётини кўриши мумкин. Ҳаммаси истакларга боғлиқ.

 

Киритилди: 16:23 06.06.2019. Ўқилди: 2566 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!