Бугун 30 апрель, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Антарктидада қадимий кўл топилди

Антарктидада қадимий кўл топилди

Антарктидада улкан муз қатлами остидан қадимий кўп топилди. Сув ҳавзасига "Қорли бургут" деб ном берилган.

Олимлар сунъий йўлдошлар ёрдамида олинган суратлар орқали музликлардан бирида ёнида чуқурлик борлигини кўришган. Шундан кейин георадарлар ва магнитометрлар ёрдамида муз қатлами остида кўл борлиги тасдиқланган.

"Ушбу кўл ўзида Шарқий Антарктида муз қатламининг бутун тарихи – унинг 34 миллион йил аввал туғилиши, ривожланиши ва эволюция жараёнига оид маълумотларни сақлайди", дейди тадқиқотчилардан бири Дон Бланкешип.

Кўлнинг узунлиги 50 километр, эни 15 километр, чуқурлиги 200 метрга тенг. Сув ҳавзаси остидаги чўкинди қалинлиги эса 300 метрни ташкил қилади. Олимлар ушбу кўлнинг тарихини ўрганиш учун ҳали жуда кўп изланишлар олиб бориш кераклигини таъкидлаганлар.

Киритилди: 15:20 14.05.2022. Ўқилди: 2564 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!