Бугун 9 сентябрь, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Анталияда йирик ўрмон ёнғини авж олмоқда, аҳоли эвакуация қилинмоқда

Анталияда йирик ўрмон ёнғини авж олмоқда, аҳоли эвакуация қилинмоқда

Туркиянинг Анталия вилоятида кучли шамол сабаб йирик ўрмон ёнғини тез суръатларда тарқалмоқда. Бир қатор ҳудудларда аҳолини хавфсиз жойларга эвакуация қилиш ишлари бошланган.

Энг оғир вазият Аксум туманида кузатилмоқда. Ёнғин аҳоли яшаш ҳудудларига яқинлашган. Маълумотларга кўра, камида бир уй бутунлай ёниб кетган.

Ёнғинни бартараф этиш ишларига 866 нафар қутқарувчи, 110 та ёнғин ўчириш техникаси, 4 та оғир техника, 3 та самолёт ва 9 та вертолёт жалб қилинган.

Ёнғин тарқалишининг олдини олиш мақсадида расмийлар Шимолий ҳалқа йўлини, шунингдек, Анталия–Испарта автомобиль йўлининг бир қисмини ёпган.

Қўшни Серик туманида эса ёнғин оқибатида 5 та уй вайрон бўлган. Иссиқхоналар ва қишлоқ хўжалиги ерларига ҳам зарар етган.

Ёнғин оқибатида 3 киши жароҳатланиб, шифохонага ётқизилган.

Ёнғиндан кўтарилган тутун Анталия аэропортидан ҳам кўринмоқда. Маҳаллий ОАВ хабарларига кўра, ёнғин Лара туманидаги машҳур меҳмонхоналардан тахминан 15–20 километр узоқликда жойлашган.

Ҳозирча ёнғин келиб чиқишининг аниқ сабаби маълум қилинмаган.

Киритилди: 18:21 08.09.2026. Ўқилди: 387 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!