Бугун 20 сентябрь, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Анталия ваъдаси ортидаги жиноий мақсад фош бўлди

Анталия ваъдаси ортидаги жиноий мақсад фош бўлди

Наманган вилояти Давлатобод туманида яшовчи, 1990 ва 1993 йилларда туғилган 2 нафар аёл маҳаллий 2 нафар қизнинг ишончига кириб, уларни Туркиянинг Анталия шаҳрига фоҳишалик билан шуғулланиш учун юбориш ҳамда у ерда топадиган даромадларининг яримини ўзлаштиришни режа қилишган. Шу мақсадда улар қизларни «Тошкент – Анталия» йўналиши бўйича хорижга жўнатиш учун пойтахт аэропортига олиб кетаётган вақтларида Давлат хавфсизлик хизмати ва Ички ишлар органлари ходимлари томонидан Чуст тумани ҳудудида тўхтатиб қолинди. Таъкидлаш лозимки, 1990 й.т. аёл муқаддам ҳам шу турдаги жиноятни содир этгани учун судланган бўлсада, ўз хатосидан тўғри хулоса чиқармаган. Ҳозирда уларга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Киритилди: 17:49 17.09.2026. Ўқилди: 994 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!