Бугун 28 март, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Анидижонда 40 минг долларни оёқ кийим ичига яширгани фош бўлди

Анидижонда 40 минг долларни оёқ кийим ичига яширгани фош бўлди

Нақд хорижий валюталарни яширин йўллар билан олиб чиқишга бўлган уринишларга қарши божхона органлари томонидан самарали кураш олиб борилмоқда.

Жумладан, Андижон вилояти божхона бошқармаси “Дўстлик” чегара божхона пости орқали қўшни мамлакатга пиёда ҳолда чиқиб кетаётган фуқаро Д.К.нинг хатти-ҳаракатлари божхоначилар эътиборини тортди ва ушбу шахс белгиланган тартибда божхона назоратидан ўтказилди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати хабар бермоқда

Натижада, унинг оёқ кийимларининг ҳар бир пойида 20 000 АҚШ долларидан – жами бир жуфт оёқ кийимда 40 000 АҚШ доллари  устамонлик билан яширилгани аниқланди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Киритилди: 18:20 08.01.2020. Ўқилди: 2568 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!