✍️Фавқулотда вазиятлар вазирлиги ахборот хизмати берган маълумотга кўра, (https://t.me/MCHSUzbek/6366) жорий йилнинг 28 сентябрь куни соат 12:42 да Тошкент вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасига Ангрен шаҳар 4-даҳада жойлашган тўрт қаватли 11-уйнинг том қисмида ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида хабар келиб тушган.
🔹Хабарга кўра, 7 та ёнғин-қутқарув экипажи ва 1 та автонарвон техникаси соат 12:48 да воқеа жойига етиб борган ва ёнғин соат 13:30 да бартараф этилган. Ҳалок бўлган ва жабрланганлар йўқ.
🔹Ҳозирда ёнғин сабаби ва зарар миқдори аниқланмоқда.