Бугун 27 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Англиялик эркак ўлганидан уч йил ўтиб ота бўлди

Англиялик эркак ўлганидан уч йил ўтиб ота бўлди

Aнглиянинг Бристоль шаҳрида истиқомат қилувчи аёл уч йил олдин вафот этган эридан сунъий уруғлантириш йўли орқали эгизак фарзандларни дунёга келтирди. Бу ҳақда Британиянинг Daily Mail нашри хабар бермоқда.

Люси Келсолл Дэвидга 2012 йилда турмушга чиққанди. Эр-хотин дарҳол фарзанд кўришга ҳаракат қилишмади. Аммо кейинроқ Дэвидга даҳшатли ташхис қўйилди — саратон. Шундан сўнг эр-хотин эмбрионларни музлатишга қарор қилишди, мақсад эри ўлган тақдирда Люси ЭКО усули орқали ҳомиладор бўлиши керак эди.

2017 йилда Дэвид бўйнидаги ўсимта туфайли вафот этди. «Ўлимидан бир неча кун олдин мен унга фарзанд ҳадя қиламан дедим, — деб эслайди 37 ёшли Люси. — Бу уни жуда хурсанд қилди. У ажойиб ота бўларди.

2019 йилда иккинчи ЭКОдан сўнг, Люси эгизакларга ҳомиладор бўлди. Болаларга Дэвид ва Самуэль деб исм қўйди. “Мен ҳар куни болаларга оталари ҳақида айтиб бераман. Бундан ташқари, менда Дэвид билан тушган суратларим йиғилган фото альбом бор, — дейди Люси. — Фарзандли бўлганимиз Дэвид абадий қалбимизда қолишини тасдиқлади".

Киритилди: 09:25 13.08.2020. Ўқилди: 8164 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!