Бугун 4 май, 2024 йил, шанба

O'ZB

Aнглияда ҳовли ўз дарёси билан бирга сотувга қўйилди

Aнглияда ҳовли ўз дарёси билан бирга сотувга қўйилди

 

 

 

Aнглиянинг Вустершир графлигида XVII асрга оид тарихий ер-мулк сотувга қўйилди. Бундан ташқари, бўлғуси эгаси ўз дарёси ҳамда овчилик ва балиқчилик лицензиясини қўлга киритади. Бу ҳақда «Daily Mail» хабар бермоқда.

 

Kingswood House ҳовли-жойи 1,95 миллион фунт стерлинг (тахминан 29 миллиард сўм)га баҳоланмоқда. Данғиллама ҳовли бир неча марта қайта қурилган ва замонавийлаштирилган. Ҳозирда бешта ётоқхона, тўртта меҳмонхона ва тўртта ҳаммом мавжуд.

 

Шунингдек, уйда ўчоқхона, ошхона, кийиниш хонаси ва шахсий идора мавжуд. Чордоқда буюмларни сақлаш учун махсус жой ташкил этилган. Шунингдек, ички ҳовли бўлиб, ундан кўплаб сув ҳавзалари ва дам олиш жойларидан иборат боғ-роғлар кўриниб туради.

 

Ҳовлига туташ ҳудудда коттежга айлантирилган иккита шийпон мавжуд. Улар ижарага беришга мўлжалланган бўлиб, бу уй эгаларини қўшимча даромад билан таъминлайди.

 

Уй атрофини 6,3 гектар ўрмонзор ва қишлоқ боғлари қуршаб олган. Дам олиш учун кўплаб жойлар кўзда тутилган, болалар учун мўлжалланган кўнгилочар тепаликлар, беланчак ва батут ўрнатилган. Шунингдек, ер-мулкда катта автотураргоҳ ҳамда жакузили айвонча бор.

Киритилди: 16:48 01.03.2021. Ўқилди: 2009 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!