Бугун 28 март, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Андижонлик йигит бир қизни деб пичоқланди (ВИДЕО)

Андижонлик йигит бир қизни деб пичоқланди (ВИДЕО)

Андижон. 2020 йилнинг 22 июнь куни соат 10:00 да 25 ёшли С.Н. Асака тумани Беруний МФЙ ҳудудида жойлашган “Султон Сарой” кафеси олдида таниши 25 ёшли Д.О., га таниш қизга нима учун қўнғироқ қилганлигини сўраб, у билан ўзаро жанжаллашиб, жанжал вақтида С.Н. ёнида бўлган хўжалик пичоғи билан Д.О., нинг ўнг орқа кўкрак соҳасига бир маротаба уриб тан жароҳати етказган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаментига кўра, мазкур ҳолат Асака тумани ИИБ нинг жиноят ҳақидаги ҳодиса ва хабарлар рўйхатидан ўтказилиб, ҳодиса жойига туман ИИБ тергов-тезкор гуруҳи аъзолари чиққан, ҳодиса жойи кўздан кечирилган.

Олиб борилган терговга қадар текширув давомида С.Н., дан бир дона хўжалик пичоғи ҳамда Д.О., ни ҳодиса вақтида эгнида бўлган устки кийимлари холислар иштирокида баённома орқали олинган.

Судга оид экспертиза хулосасига кўра, Д.О. «ЎРТАЧА» оғир турдаги тан жароҳати олганлиги аниқланган.

Ҳолат юзасидан Асака тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси 2-қисми «а,в» бандлари (баданга ўртача оғир шикаст етказиб, совуқ қурол ёки кишининг соғлиғи учун амалда шикаст етказиши мумкин бўлган нарсаларни (қурол сифатида) қўллаш билан содир этилган безорилик) билан жиноят иши қўзғатилган. С.Н. гумон қилинувчи тариқасида жалб қилинган. Ҳозирда дастлабки Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Киритилди: 09:44 02.07.2020. Ўқилди: 5378 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!