Бугун 26 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Андижонга сифати кафолатланмаган дори олиб кираётган ҳайдовчи ушланди

Андижонга сифати кафолатланмаган дори олиб кираётган ҳайдовчи ушланди

Маълум бўлишича, Андижон вилояти Божхона бошқармаси контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари Миллий гвардия вакиллари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказган. Унда фуқаро М.А. бошқарувидаги «Nexia-3» машинаси белгиланган тартибда кўздан кечирилган.

Таъкидланишича, автомобиль юкхонасида сифати кафолатланмаган ва божхона расмийлаштирувидан ўтказилганлигини тасдиқловчи ҳужжати бўлмаган 70 миллион сўмлик 930 қути дори воситалари борлиги аниқланган. Мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Киритилди: 16:48 07.09.2021. Ўқилди: 1714 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!