Бугун 28 ноябрь, 2026 йил, шанба

O'ZB

Андижондаги янги кондан нефть олинди

A A A
Андижондаги янги кондан нефть олинди

Андижон вилоятидаги Хартум конида жойлашган 83-қудуқдан нефть олинди. Бу ҳақда «Podrobno.uz» хабар бермоқда.

Мазкур қудуқ суткасига 30 кубометр нефть олиш имконини беради.

Қудуқ замонавий технологиялар ёрдамида атиги 3 ой ичида бурғуланди. Таққослаш учун, бундан олдинги 82-қудуқни ишга солиш учун 18 ой кетганди.

Янги қудуқ «Ўзбекнефтгаз», Хитойнинг Xibu компанияси ва ERIELL Oilfield Services Middle East DMCC ҳамкорлиги маҳсули бўлди. Яқин орада қўшимча яна 3-4 қудуқ бурғуланиши кўзда тутилган.

Киритилди: 13:31 03.09.2018. Ўқилди: 1754 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда