Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Андижон тумани бўлими томонидан терговга қадар текширувда ўтказилган.
«A.A.» МЧЖ масъул шахслари «Минг ўрик» МФЙ ҳудудидаги ғишт ишлаб чиқариш цехида умумий фойдаланишдаги электр тармоғига тижорат мақсадида уланиб, 185,3 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.