Андижон шаҳрида машина ойналарининг тусини ўзгартириш рухсатномаси, ҳайдовчилик гувоҳномаси ва ишончнома каби ҳужжатларнинг қалбакисини тайёрлаб берувчи йирик жиноий гуруҳ фош этилган.
Ички ишлар органлари ходимлари ушбу сохта ҳужжатлар билан машина ҳайдаб юрганларни тўхтатишган ва бу жиноятни фош қилишган. Гумондорларнинг уйларидан компьютер, рангли принтер, фуқаролар паспортлари ва бошқа ашёвий далиллар топилган.
Батафсил видеорепортажда кўришингиз мумкин.
Ҳозир ушбу ҳолат юзасидан дастлабки тергов жараёнлари олиб борилмоқда.