Бугун 26 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Aндижонда вояга этмаганларга ноқонуний диний таълим бериб келган шахслар суд томонидан жазога тортилди

Aндижонда вояга этмаганларга ноқонуний диний таълим бериб келган шахслар суд томонидан жазога тортилди

Жорий йилнинг 12 август куни Aндижон шаҳрида ўтказилган сайёр суд мажлисида Жиноят ишлари бўйича Aндижон шаҳар суди томонидан бир қатор ишлар муҳокама қилинди.

Хусусан, шу йилнинг 24 июлъ куни Aндижон шаҳар, Садда МФЙда истиқомат қилувчи фуқаро С.О яшаш хонадонида 3 нафар вояга этмаган болаларга, Aндижон шаҳар, Обод МФЙда истиқомат қилувчи фуқаро Ю.Р эса яшаш хонадонида 2020 йилнинг куз ойларидан буён жами 18 нафар вояга этмаганларга, шунингдек, жорий йилнинг 5 август куни Избоскан тумани, Қўш-кўприк МФЙда истиқомат қилувчи фуқаро К.A ижара асосида фойдаланиш учун олган Aндижон шаҳрида жойлашган «Инденим» савдо мажмуасининг 5-қаватида жами 21 нафар вояга этмаган фуқароларга тегишли рухсатномасиз, ноқонуний диний таълим бериб келганлиги аниқланган.

Сайёр суд мажлиси якунида Жиноят ишлар бўйича Aндижон шаҳар суди томонидан О.С ва Р.Ю.ларга нисбатан 10 сутка, A.K.ga нисбатан 12 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

Киритилди: 19:07 14.08.2021. Ўқилди: 2245 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!