Бугун 26 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Андижонда ўқитувчи ёш болани калтаклади. Вазиятга аниқлик киритилди

Андижонда ўқитувчи ёш болани калтаклади. Вазиятга аниқлик киритилди

Жорий йилнинг 21 март куни ижтимоий тармоқларда тарқалган видеолавҳа юзасидан Асака туман халқ таълими бўлимининг муносабати эълон қилинди.

"Асака туманидаги 49-умумий ўрта таълим мактабида ўқитувчи ўқувчини дўппослаганлиги тўғрисида юборилган видеолавҳа юзасидан умумий ўрта таълим мактаби фаолияти туман халқ таълими бўлими томонидан ўрганилди.

Видеолавҳада акс этган бошланғич синфларда тасвирий санъат ва мусиқа фани ўқитувчиси Умаралиева Мадина Рустамовна 1986 йилда туғилган, Мехнатобод МФЙ да яшайди. Таълим муасасасига мактабнинг 2019 йил 4 сентябрь кунги 109- сонли буйруғига асосан мусиқа фани ўқитувчиси вазифасига ишга қабул қилинган. 

Видеолавҳада акс эттирилган воқеада Умаралиева Мадина Рустамовна ўз ўғлини яъни ушбу мактабининг 4-Б синф ўқувчиси Махаммаджонов Иқболжонни калтаклаган. Бунга сабаб ўқувчи дарс вақтида сўроқсиз уйига кетиб қолганлиги учун синф раҳбари Ш.Эргашева ўқувчини суриштириб, фарзандини дарсда иштирок этмаганлигини айтганлиги учун М. Умаралиева аччиқ қилиб ўз фарзандини урган.

Ушбу ҳолат юзасидан Асака тумани тумани вояга етмаганлар комиссиясига мурожаат этилди.  

Келгусида бундай ҳолатлар такрорланмаслиги юзасидан туман халқ таълими бўлими зарурий чораларни кўриб, тегишли ишларни олиб боради ҳамда жамоатчилик ва ота-оналарни ҳамкорликка чақиради", — дейилади хабарда.

Киритилди: 11:35 21.03.2021. Ўқилди: 4187 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!