Бугун 30 апрель, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Андижонда турли ёшдаги 450 бола ҳалигача туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома олмагани аниқланди

Андижонда турли ёшдаги 450 бола ҳалигача туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома олмагани аниқланди

Андижон вилоятида турли ёшдаги 450 болага шу пайтгача туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома берилмагани аниқланди. Шундан 21 нафарига гувоҳнома топширилди. Бу ҳақда Давлат хизматлари агентлиги Андижон вилояти бошқармаси бош маслаҳатчиси Мансур Бобохоновга таяниб, Turon24 хабар бермоқда.

Бундан ташқари, шаръий никоҳ асосида яшаб келаётган 4 та оиланинг никоҳи расмийлаштирилган.

«Айни пайтда Давлат хизматлари агентлиги гувоҳномаси бўлмаган болаларни аниқлаш мақсадида республика бўйича умуммиллий бепул ижтимоий акция ўтказмоқда, – дейди Давлат хизматлари агентлиги вилоят бошқармаси бошлиғи Жамшид Раҳмонов. – Қайд этилмаган туғилиш ва қонуний расмийлаштирилмаган никоҳ бўйича бугунги кунга қадар 900 дан ортиқ мурожаат келиб тушди. Уларнинг 400 га яқини кўриб чиқилиб, гувоҳномалар топширилди. Акция 2019 йилнинг 1 июлига қадар давом этади".

Бошқарманинг маълум қилишича, фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органларини тизимли текшириш натижасида чекка ҳудудлардаги айрим ота-оналар турли сабабларга кўра фарзандлари учун туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома олмагани аниқланган. Мазкур муаммони бартараф этиш мақсадида 2018 йилнинг 12 июнида президент қарори қабул қилинган.

Қарорга биноан ҳокимлик, хотин-қизлар қўмитаси, ФҲДЁ, халқ таълими ва мактабгача таълим бўлимлари, тиббиёт бирлашмалари ҳамда бошқа манфаатдор ташкилотларнинг вакилларидан иборат махсус гуруҳлар тузилган. Улар хонадонма-хонадон юриб фуқаролик ҳолати далолатномалари қайд этилган-этилмаганини ўрганади.

Киритилди: 16:32 08.11.2018. Ўқилди: 1352 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!