Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ва Давлат хавфсизлик хизмати ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда Андижон вилояти Ички ишлар бошқармаси тергов бошқармаси катта терговчиси ҳамда вақтинча сақлаш ҳибсхонаси бошлиғи Жиноят Кодексининг бир қатор моддалари билан айбланаётган фуқаронинг опасидан 12 минг АҚШ доллари миқдорида пора олган вақтда қўлга олинди.