Бугун 18 апрель, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Андижонда тадбиркор спорт залида ўз жонига қасд қилди

Андижонда тадбиркор спорт залида ўз жонига қасд қилди

Ижтимоий тармоқларда андижонлик тадбиркор ўзи қурган спорт залида ўзини осгани ҳақида хабарлар тарқалди. Вилоят прокуратураси бу борада расмий баёнот берди.

Жорий йилнинг 20 август куни Улуғнор тумани, Бобур МФЙ, Фурқат кўчасида яшаган фуқаро В.А Жалақудуқ туманидаги 29-сонли мактаб спорт залида ўзини осиб ўз жонига қасд қилган.

Марҳумнинг танаси суд-тиббий экспертизаси бюроси экспертлари иштирокида кўздан кечирилганида унинг баданида бўйнидаги осилишдан қолган странгуляцион эгат кўринишидаги излардан ташқари бирон-бир тан жароҳатлар аниқланмаган.

Ҳозирда марҳумнинг ўз жонига қасд қилганлиги сабабларини аниқлаш юзасидан Жалақудуқ туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Текширув ҳаракатлари вилоят прокуратураси томонидан назоратга олинган бўлиб, натижалари ҳақида қўшимча маълум қилинади.

Киритилди: 15:42 21.08.2022. Ўқилди: 5720 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!