Бугун 26 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Андижонда спиртли ичимлик ичиш аянли воқеа билан тугади

Андижонда спиртли ичимлик ичиш аянли воқеа билан тугади

2019 йил 20 март куни Андижон шаҳар Ўзбегим маҳалласида жойлашган бинода таъмирлаш ишларини олиб бораётган, Тошкент кўчасида яшовчи Б.З. Андижон тумани Огуллик маҳалласида яшаган Д.Э. билан бирга спиртли ичимлик истеъмол қилиб, ўрталарида келиб чиққан ўзаро жанжал туфайли Б.З.,улфати Д.Э.га пичоқ билан жароҳат етказган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармасига кўра, Д.Э. касалхонага ётқизилган ва кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай вафот этган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, Б.З. қўлга олинган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Киритилди: 15:39 21.03.2019. Ўқилди: 1632 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!