Бугун 4 май, 2024 йил, шанба

O'ZB

Андижонда раҳбар аҳолига ажратилган 169 тонна унни қиммат нархда сотиб юборди

Андижонда раҳбар аҳолига ажратилган 169 тонна унни қиммат нархда сотиб юборди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Улуғнор туман бўлими томонидан туман ҳокимлигининг мурожаатига асосан ўтказилган терговга қадар текширувда, “I.I.” МЧЖ раҳбари М.А. аҳолига арзон нархларда сотиш мақсадида давлат ресурслари ҳисобидан ажратилган умумий баҳоси 385 млн сўмлик 169 тонна ун маҳсулотини арзонлаштирилган нархларда етказиб бермасдан, бошқа шахсларга қиммат нархларда сотиб юборганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 192-11-моддаси (нодавлат тижорат ташкилотида ёки бошқа нодавлат ташкилотида мансабдор шахслар томонидан ўз ваколатларини суиистеъмол қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Киритилди: 13:55 29.06.2022. Ўқилди: 2361 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!