Мажбурий ижро бюроси Балиқчи туман бўлими томонидан алимент ундириш билан боғлиқ ижро ҳужжати ижроси таъминланди.
Фуқаролик ишлари бўйича Избоскан туманлараро судининг 11.09.2020 йилдаги суд буйруғига асосан фуқаро А.О.дан ундирувчи Ю.Н.ни фойдасига 2 нафар фарзандлари моддий таъминоти учун алимент ундириш белгиланган.
Бироқ белгиланган тўловлар ўз вақтида амалга оширилмаганлиги сабабли қарздорлик юзага келган.
Давлат ижрочиси томонидан олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари давомида қарздорга тегишли мол-мулклар аниқланиб, тушунтириш ишлари олиб борилди.
Натижада қарздор томонидан мавжуд қарздорликни қоплаш мақсадида ундирувчи билан ўзаро келишган ҳолда ундирувчига “Дамас” русумли автомашинасини топширди.
Мазкур автомашина ўзаро келишув ва қонунчилик талаблари асосида баҳоланиб, алимент қарздорлигини қоплаш ҳисобига расмийлаштирилди.
Шу тариқа, вояга етмаган фарзандларнинг манфаатлари ҳимоя қилиниб, суд қарорининг ижроси таъминланди.