Бугун 27 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Андижонда кўп қаватли уйда газ портлаши оқибатида бутун оила шифохонага ётқизилди. Улар орасида 2 ёшли бола ҳам бор

Андижонда кўп қаватли уйда газ портлаши оқибатида бутун оила шифохонага ётқизилди. Улар орасида 2 ёшли бола ҳам бор

Андижон вилояти Хўжаобод туманида кўп қаватли уйда газ портлаши оқибатида бутун оила шифохонага ётқизилди. Бу ҳақда манбаларга таяниб «Tez News»га хабар берди.

Маълум бўлишича, 2020 йил 21 декабрь куни соат 07:50 да Солпи маҳалласидаги кўп қаватли уйда электр тармоғида қисқа туташув юз берган. Бунинг оқибатида ис газининг портлаши келиб чиққан.

Қайд этилишича, 30 ёшли Ф.А., унинг рафиқаси, 25 ёшли С.А., уларнинг вояга этмаган фарзандлари — 5 ёшли Ф.Й ва икки ёшли С.Й. турли хил куйишлар билан касалхонага ётқизилган.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан туман прокуратураси тергов ишларини олиб бормоқда.

Киритилди: 18:22 22.12.2020. Ўқилди: 2206 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!