Бугун 21 февраль, 2025 йил, жума

O'ZB

Андижонда китобхон оналарнинг коммунал тўловлари тўлаб берилади

Андижонда китобхон оналарнинг коммунал тўловлари тўлаб берилади

Андижон туман ҳокими Бобуржон Юлдашев оналар ўртасида китобхонлик мусобақасини ўтказиш ташаббуси билан чиқди. Унинг айтишича, мусобақа 20 ёшдан, 45 ёшгача бўлган оналар ўртасида «Маърифатли она» номи остида ўтказилади.

«Ҳар бир маҳалладан камида 50 та оила қатнашади. Умумий оилаларнинг 10 фоизини қамраб олиб китобхонлик танловини ташкил қилайлик. Бунда ёш авлоднинг дунёқараши ўзгаради. Ота-онасининг қўлида китоб кўрса, албатта ўзиям китоб ўқийди», – дейди туман ҳокими.

Б.Юлдашевнинг таъкидлашича, танлов якунлари бўйича уч нафар 1-ўрин эгаларига 6 ойлик электр, газ, ичимлик суви ва бошқа турдаги коммунал тўловларга ваучер берилади. Учта 2-ўринга 4 ойлик ҳамда учта 3-ўринга 2 ойлик коммунал тўловларга ваучер берилади.

Киритилди: 12:41 29.01.2025. Ўқилди: 789 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!