Бугун 27 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Андижонда “Камаз” уриб кетган велосипедчи воқеа жойида вафот этди

Андижонда “Камаз” уриб кетган велосипедчи воқеа жойида вафот этди

Жорий йилнинг 13 май куни соат 08:10 ларда, Андижон вилояти, Булоқбоши тумани, Барлос МФЙ, Бозорхидирша кўчаси ҳудудидан ўтган 4Р137 “Хўжаобод-Булоқбоши” автомобиль йўлининг 11-км.да ҳайдовчи 1986 й.т. М.Ш. “Камаз 5511” русумли юк транспорт воситасини бошқариб кетаётиб, йўл қатнов қисмининг белгиланмаган жойидан кесиб ўтаётган велосипед ҳайдовчисини уриб юбориб, ЙТҲ содир этган.

Натижада, велосипед ҳайдовчиси 1990 й.т. Р.Х. (эркак) олган оғир тан жароҳатлари оқибатида ЙТҲ жойида вафот этган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Булоқбоши тумани ИИБ ТБ томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Киритилди: 09:53 14.05.2020. Ўқилди: 3010 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!