Бугун 25 апрель, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Андижонда чойхона ёниб кетди

Андижонда чойхона ёниб кетди

Бугун, 21 январь куни соат 14:41 да Андижон вилояти Андижон тумани Қўшариқ даҳасида жойлашган чойхоналарнинг бирида ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида туман ФВ бўлимига хабар келиб тушган.

Шунга кўра 5 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 14:45 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 14:47 да қуршаб олинган ва соат 15:00 да бартараф этилган.

Ёнғин натижасида чойхонанинг тахминан 70 кв.м майдонда томи, шифти ва жиҳозлари ёниб зарарланган.

Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.

Ҳозирда ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Киритилди: 15:36 21.01.2023. Ўқилди: 2676 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!