Бугун 27 апрель, 2026 йил, душанба

O'ZB

Андижонда аттракцион қулаб, 7 киши жароҳатланди

Андижонда аттракцион қулаб, 7 киши жароҳатланди

Андижон вилоятидаги З.М.Бобур номидаги (“Боғишамол”) истироҳат боғида занжир узилиб кетиши натижасида, ичида одамлар бўлган аттракцион қулаб тушди. Ижтимоий тармоқлар ҳодисадан кейин аттракционни қисмлари ерда сочилиб ётгани акс этган видеолар тарқалди.

Вилояти ФВБ маълум қилишича, 26 апрель куни ушбу боғ ҳудудида аттракционлардан бирининг темир конструкцияси синган. ФВБ хабарида 2 нафар фуқаро енгил тан жароҳати олгани ва уларга малакали тиббий ёрдам кўрсатилгани билдирилган.

Бироқ, тасдиқланмаган манбаларга кўра, ҳодиса натижасида камида 7 киши жароҳатланган. Шунингдек, тармоқларда аттракционларга чиқишда ҳушёрликка чақириб, уларнинг кўплари текширувдан ўтказилмагани айтилмоқда.

Андижон вилояти ФВБ бахтсиз ҳодиса сабаблари ҳақида маълумот бермаган.

Киритилди: Бугун 12:05. Ўқилди: 470 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!