Бугун 3 май, 2024 йил, жума

O'ZB

Андижонда $6 минг эвазига Кореяга ишга юборишни ваъда қилган шахс ушланди

Андижонда $6 минг эвазига Кореяга ишга юборишни ваъда қилган шахс ушланди

Бу Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ҳамда ДХХнинг Андижон вилоят бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда аниқланган.

Хабарда айтилишича, фуқаро Ш. Н. бошқа бир фуқарога ўзини меҳнат миграцияси собиқ ходими сифатида таништириб, уни Корея Республикасига 5 ой муддатга ишга юбориши эвазига 6 000 АҚШ доллари талаб қилган. Ушбу пуллардан 1 000 долларни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Киритилди: 15:10 22.07.2021. Ўқилди: 2314 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!