Бугун 27 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Андижонда 55 148 160 сўмлик қонунбузарлик очилди

Андижонда 55 148 160 сўмлик қонунбузарлик очилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Андижон вилоят бошқармаси томонидан электр энергияси ва табиий газдан фойдаланиш соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар аниқланиб, уларга нисбатан тегишли чоралар кўрилмоқда.

Манбамизнинг хабарига кўра, 2018 йил 30 ноябрь куни МИБ Андижон туман бўлими ходимлари томонидан ўтказилган текширув давомида Андижон тумани, Хакан МФЙда жойлашган оилавий корхонага қарашли иссиқхонада тегишли тартибда табиий газдан фойдаланиш учун газлаштириш лойиҳа ҳужжатлари расмийлаштирмасдан, табиий газдан ноқонуний равишда иссиқхонада помидор маҳсулотларини етиштириш мақсадида фойдаланиб келганлиги аниқланган.

Оилавий корхона раҳбари М.А.нинг юқоридаги қонунга хилоф хатти-ҳаракатлари натижасида Андижон тумангаз корхонаси манфаатларига жами 55.148.160 сўм миқдорида моддий зарар етказилган.

Оилавий корхона раҳбари М.А.га етказилган моддий зарар 30 кунлик муддат ичида тўлиқ қопланган тақдирда жиноий жавобгарликдан озод қилиниши ҳақида огоҳлантирилган бўлсада, у томонидан давлат манфаатларига еткзилган зарарнинг 8 млн. сўм миқдоридаги қисми қопланган. Зарарнинг қолган қисми қопланмаганлиги, қонунда белгиланган муддат ўтганлиги сабабли, 10.01.2019 йил куни МИБ Андижон туман бўлими томонидан корхона раҳбари М.А.га нисбатан Ўзбекистон Ресупбликаси ЖКнинг 1852-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Киритилди: 15:51 15.01.2019. Ўқилди: 1642 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!