Терговга кўра, бир гуруҳ шахслар 9 та МЧЖ орқали сохта ҳисоб-фактуралар расмийлаштириб, гўёки 1,1 трлн сўмлик савдо амалга оширилганини кўрсатган.
Натижада 100 мингдан ортиқ фуқаро номига “Soliq Mobile” орқали кэшбек расмийлаштирилиб, бюджетнинг 35,1 млрд сўм маблағи талон-торож қилинган.
⚖️ Ҳолат юзасидан ўзлаштириш, мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш ва ҳужжатларни қалбакилаштириш моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.