Бугун 22 декабрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Андижонда 3 та ниҳол 2 млрд сўмга сотиб олингани ҳақида хабарлар тарқалди

Андижонда 3 та ниҳол 2 млрд сўмга сотиб олингани ҳақида хабарлар тарқалди

Бугунги кунда ижтимоий тармоқларда Андижон шаҳар ҳокимлиги ободонлаштириш бошқармаси томонидан “2 млрд сўмга 3 та ниҳол сотиб олингани” тўғрисида асосланмаган ва ноҳолис ахборотлар тарқатилмоқда.

Мазкур ҳолат вилоят ҳокимлиги томонидан молиялаштириш мутахассисларини жалб қилган ҳолда ўрганиб чиқилганда, айтилган иддаолар мутлақо тасдиғини топмади. Ушбу маблағларга 5000 донадан ортиқ дарахтлар сотиб олингани тўғрисида ОАВ ва ижтимоий тармоқлар орқали жамоатчиликка расмий ва халқчил тарздаги тушунтиришлар берилди.

Шунга қарамасдан, ижтимоий тармоқлардаги саҳифалар ва ОАВлар томонидан ҳанузчага ушбу нотўғри маълумотлар тарқатилмоқда. Уларнинг бундай ҳаракатлари давлат институтларига нисбатан ишончсизликни келтириб чиқармоқда.

Зеро, “Ахборотлаштириш тўғрисида”ги Қонуннинг 121-моддасида веб-сайтнинг ва (ёки) веб-сайт саҳифасининг эгаси, шу жумладан, блогер ҳамма эркин фойдаланиши мумкин бўлган ахборот жойлаштириладиган интернет жаҳон ахборот тармоғидаги ўз веб-сайтига ёки саҳифасига ҳамма эркин фойдаланиши мумкин бўлган ахборотни жойлаштиришдан аввал унинг тўғрилигини текшириши, жойлаштирилган ахборотнинг нотўғрилиги аниқланган тақдирда уни дарҳол ўчириб ташлаши шартлиги белгиланган.

Қонунниннг 121-моддасида эса, интернетда тарқатилиши мумкин бўлмаган ахборот турлари белгиланган. Хусусан, ёлғон ахборотни ҳамда жамиятга ва давлатга ҳурматсизликни намоён этувчи маълумотларни тарқатиш таъқиқланган.

“Журналистлик фаолиятини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуннинг 6-моддасида эса журналист ўзи тайёрлаётган материалларининг тўғри ёки нотўғри эканлигини текшириши ва ҳолис ахборот тақдим этиши шарт, дея белгиланган.

Андижон вилояти ҳокимлиги ОАВ вакилларидан ҳақиқатга мос бўлмаган, ёлғон ёки текширилмаган ахборотларни жамоатчиликка тарқатмасликни, фуқароларимиз орасида турли хил тушунмовчиликларни келтириб чиқаришга йўл қўймасликни сўраб қолади.

Шу билан бирга, аҳоли орасида ёлғон, ҳақиқатга тўғри келмайдиган маълумотлар ва материалларни ҳар қандай шаклда тарқатганлик учун жавобгарлик мавжудлигини эслатиб ўтади.

Киритилди: 15:24 23.02.2024. Ўқилди: 4311 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!