Бугун 20 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Андижонда 3 нафар ўсмир жиноятга қўл урди

Андижонда 3 нафар ўсмир жиноятга қўл урди

Андижон. 2020 йилнинг 20 июль куни соат 21:30 да Андижон тумани Гумбаз МФЙ ҳудудида фуқаро 21 ёшли Ж.Ж., 20 ёшли М.К. ва 19 ёшли А.И.,лар бир гуруҳ бўлиб, М.К., нинг бошқарувида бўлган “Matiz” русумли автомашинада 36 ёшли Д.З., ни кузатиб, “Миллий ҳаммом” биноси ёнида тўхтатиб, (ҳаёт ва соғлиқ учун хавфли бўлмаган зўрлик ишлатишиб) Д.З., нинг юз қисмига уриб, ёнида бўлган нархи 1.400.000 сўмлик 1 дона “Samsung А-10” русумли уяли телефон аппаратини очиқдан-очиқ талон-торож қилишиб, ҳодиса жойидан яширинганлар.

Олиб борилган тезкор-қидирув ҳаракатлари натижасида Ж.Ж., М.К. ва А.И., лар ушланиб, улардан “ Samsung А-10” русумли уяли телефон аппарати холислар иштирокида ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган.     

Мазкур ҳолат юзасидан Андижон тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 166-моддаси 2-қисми “а,в” бандлари (талончилик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Жиноят иши бўйича Ж.Ж., М.К. ва А.И.,ларга ЖКнинг 164-моддаси 2-қисми “б” банди (босқинчилик) билан айб эълон қилиниб, уларга нисбатан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Киритилди: 12:11 24.07.2020. Ўқилди: 3210 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!