Фуқаролик ишлари бўйича Андижон туманлараро судининг 02.11.2023 йилдаги қарздор Э.Д.дан ундирувчи Э.М. фойдасига икки нафар фарзандларининг моддий таъминоти учун алимент ундириш белгиланган.
Ижрони таъминлаш мақсадида қарздор Э.Д.нинг “COBALT” русумли автомашинаси тақиққа олинган.
Шу туфайли, автомашинасига қўйилган тақиқни ечиш истагида юрган қарздор ота фарзанди таъминоти учун алимент пулларини олдиндан тўлаб беришини билдирган.
Ижро ҳаракатлари давомида, тарафлар ўртасида келишувга эришилиб, қарздор Э.Д. ундирувчи. Э.М. фойдасига 5 000 АҚШ доллари миқдорида алимент пулини олдиндан тўлаб берди ҳамда қарздорга тегишли автомашинага қўйилган тақиқ бекор қилинди.