Бугун 11 май, 2024 йил, шанба

O'ZB

Анчелотти янги авлод мураббийларининг асосий хатоси нимада эканлигини айтди

Анчелотти янги авлод мураббийларининг асосий хатоси нимада эканлигини айтди

"Реал Мадрид" бош мураббийи Карло Анчелоттининг фикрича, футболчиларни тактик ўйинлар билан ортиқча чалғитмаслик керак.

Италиялик мутахассис ўзининг жамоа эҳтиёжларига мослаша олиши ва юлдуз футболчиларни қаттиқ тактик асосга мажбурламасдан фойдаланиш қобилияти билан машҳур. Анчелоттига кўра, кўплаб замонавий мураббийлар бу жиҳатга эътибор бермайдилар.

"Янги авлод мураббийларининг хатоси шундаки, улар ўйинчиларни тўп билан ўйнаш бўйича ортиқча маълумот билан чалғитишади. Бу ижодкорликни чеклайди.

Тўпсиз ўйнаш ҳақида гапирганда, бу битта нарса - бу ерда ўйинчиларга муносабат керак, чунки биз жамоавий ўзаро таъсир, фидойилик, концентрация ҳақида гапирамиз. Ҳужумда ҳаммаси ижрочиларнинг ижодига боғлиқ", - дея Анчелотти сўзларини келтиради Transfer News Live.

Киритилди: 10:05 14.11.2023. Ўқилди: 1509 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!