Бугун 22 май, 2026 йил, жума

O'ZB

Анчелотти Неймарни ЖЧ-2026 қайдномасига киритишга мажбур бўлди

Анчелотти Неймарни ЖЧ-2026 қайдномасига киритишга мажбур бўлди

Бразилия терма жамоаси бош мураббийи Карло Анчелотти Неймарни бўлажак Жаҳон чемпионати учун якуний қайдномага киритди.

34 ёшли футболчи 2023 йилдан бери миллий жамоа сафида майдонга тушмаган бўлса-да, барибир мундиалга йўл оладиган бўлди. «MatchDay Central» нашрининг хабар беришича, Анчелотти дастлаб Неймарни чақиришни режалаштирмаган, бироқ Бразилия футбол конфедерацияси (CBF) билан ўтказилган музокаралардан сўнг ўз қарорини ўзгартирган. CBF вакиллари мухлислар ва ҳомийлар томонидан бўлаётган босим сабабли «Сантос» ҳужумчисини таклиф этиш зарурлигини фаол равишда талаб қилишган.

Бразилия терма жамоаси Жаҳон чемпионатида Марокаш, Гаити ва Шотландия билан бир гуруҳдан жой олган.

Киритилди: Бугун 09:48. Ўқилди: 263 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!