Бугун 18 ноябрь, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Ана холос! Трамп ҳам жиноят содир этган

A A A
Ана холос! Трамп ҳам жиноят содир этган

АҚШ президенти Дональд Трамп ва унинг укалари ва сингиллари "New York Times"  хабарига кўра, солиқ тизимида содир этган фирибгарликлари сабаб жавобгарликка тортилганлар. Бунинг исботи сифатида, нашриёт амалдаги президентнинг отасининг 200 дан ортиқ солиқ декларациялари кўрсатилган.

Маълум қилинишича, Дональд Трамп сохта фирма яратиб, у орқали ота-онаси томонидан унга совға сифатида берилган миллионлаб долларни сарфлаган. Бундан ташқари, Трамп кўчмас мулк қийматини туширган. Ушбу режалар билан ҳозирги президент ва унинг ака-ука ҳамда опа-сингиллари ота-онасига солиқдан қочишга ёрдам берганлар.

Трампнинг адвокати Чарльз Хардер нашрни шарҳлаб, уни нотўғри деб айтди. Газетага кўра, Трамп отасининг фирмасидан ҳозиргача 413 миллион долларга тенг миқдорда пул олган. Газетада ёзилган фирибгарлик ҳоллари эса 90-йилларда содир бўлган экан.

 

Киритилди: 09:56 05.10.2018. Ўқилди: 1503 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар