Бугун 26 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Ана холос! Тошкентлик оилали эркак “севгилиси”нинг турмушга чиқишига қаршилик кўрсатмоқда

Ана холос! Тошкентлик оилали эркак “севгилиси”нинг турмушга чиқишига қаршилик кўрсатмоқда

2018 йилнинг 16 октябрь куни Сергели тумани ИИО ФМБга 25 ёшли М.Н. Тошкент вилоятида яшовчи 27 ёшли З.Б. устидан шикоят ариза билан мурожаат қилди.

Шикоят қилган қиз ўз аризасида оилали бўлган З.Б. билан бир қанча вақт яқин муносабатларла бўлиб юргани ва у З.Б.нинг хотини, оиласи борлигини билганидан сўнг, алоқаларини тўхтатганини маълум қилган.

Шундан сўнг у, турмушга чиқиш ҳаракатида бўлгани ва буни билган З.Б. унинг турмушга чиқишига қаршилик қилаётганини ҳам билдирган.

Ушбу ҳолат юзасидан ҳозирда, Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 136-моддаси тартибида З.Б.га нисбатан жиноят иши қўзғатилгани Тошкент шаҳар ИИББ томонидан маълум қилинди.

Киритилди: 16:41 19.10.2018. Ўқилди: 4015 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!