Футбол бўйича УЕФА Миллатлар Лигасининг 1-туридан ўрин олган ўйинда Португалия терма жамоаси ўз майдонида Хорватияни қабул қилди ва ва 4:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
Шу куни ўнг оёқ бармоғида инфекция борлиги сабаб майдонга туша олмаган Криштиану Роналду ўйинни трибунада ўтириб кузатиб борди. 35 ёшли Португалия терма жамоаси сардори карантин қоидаларига зид равишда ниқобсиз ўтирган пайтда ташкилотчилардан бири келиб уни огоҳлантирди.
Футболчи шундан сўнг ниқобини тақиб олиб, ўйинни кузатишда давом этди.