Бугун 26 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Ана холос! «Коронавирус» сўзини тилга олиш тақиқланди

Ана холос! «Коронавирус» сўзини тилга олиш тақиқланди

Туркманистонда аҳолига коронавирус ва пандемия тўғрисида гаплашиш, журналистларга эса «коронавирус» сўзини ишлатиш тақиқланди. Бу ҳақда Чегарасиз мухбирлар (RSF) халқаро ташкилоти хабар бермоқда.

Ташкилотнинг маълумот беришича, ҳаттоки мамлакат соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан мактаб, касалхона ва корхоналарга тарқатилган брошюраларда ҳам касаллик номини ёзиш тақиқланди.

Қайд этилишича, одамлар олдида ниқоб тақиш ва бу касаллик тўғрисида суҳбатлашиш қамоққа олинишга сабаб бўлиши мумкин. Ушбу тартиб бажарилишини назорат қилиш учун милиция ходимлари кўчада оддий фуқаро кийимида юради.

Туркманистон ҳукуматининг расмий маълумотига кўра, мамлакатда коронавирусга чалиниш билан боғлиқ бирорта ҳам ҳолат қайд этилмаган.

Киритилди: 07:34 01.04.2020. Ўқилди: 2776 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!